Ўзбекистонда ўтказиладиган Мустақиллик байрами тадбирларида жамоат тартибини сақлаш ва хавфсизликни таъминлаш учун 30 696 нафар ички ишлар органлари, Миллий гвардия, ФВВ, ҳарбий хизматчилар ва жамоатчилик вакиллари жалб этилади.
Ички ишлар вазирлиги ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимларининг фаолиятига оид фото ва видеоларини «обрўсизлантириш мақсадида» интернетда эълон қилганлик учун жарима ва 15 суткагача қамоқ жазосини жорий этишни таклиф қилмоқда. Депутат Дониёр Ғаниев бундай тузатишга қарши чиқди.
Фарғонада ҳайдовчиси ва фуқаро жанжали вақтида безорига нисбатан чора кўрмаган ИИБ ходимлари ишдан олинди. Патруль-пост хизмати батальони командирига нисбатан ҳайфсан интизомий жазоси қўлланилди.
Renessans TV журналисти «Миллий» стадиони яқинида ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари ОАВга тўсқинлик қилиб, куч ишлатгани ҳақида хабар берди. ИИББ эса ходимлар ноқонуний хатти-ҳаракатлар содир этмаганини билдирди. Юзлаб фуқаролар у ерда U-20 Осиё кубоги финалига чипта сотиб олиш учун йиғилган эди.
Тармоқларда вояга етмаган шахс билан ИИО ходими ўртасидаги оғзаки можаро акс этган видео тарқалди. Тошкент шаҳар ИИББ ходимларининг қўполлик қилганини тан олиб, уларга нисбатан хизмат текширув тайинланганини маълум қилди.
Қўқон шаҳар ИИБ Вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказида тенгдошлари калтаклаши оқибатида 14 ёшли бола вафот этганди.Ўша куни марказда навбатчилик қилган 2 нафар ИИО ходими жанжал олдини олмагани учун ишдан бўшатилди. Уларга нисбатан қонуний чора кўрилиши мумкин.
Тармоқларда Фарғонадаги ИИО ходимлари бир фуқарони бўғиб, калтаклагани тасвирланган видео тарқалди. ИИВ ҳолат бир йил аввал содир бўлганини маълум қилди. Воқеа юзасидан жиноят иши вилоят суди томонидан кўрилиб, ходимлар ҳаракатларида жиноят аломатлари йўқ деб топилган ва оқлов ҳукми чиқарилган.
Тармоқларда Шайхонтоҳур туманида ИИО ходимлари аёл кишини уйидан мажбурлаб олиб чиқиб, машинага миндиргани акс этган видео тарқалди. Тошкент шаҳар ИИББга кўра, аёл мажбурий тартибда судга олиб кетилаётган бўлган. Ходимлар ҳаракати юзасидан прокуратура томонидан текширув ўтказилмоқда.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг